Қонунчиликда суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатлиги назарда тутилган.
Шунингдек, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятининг юксак даражада бўлиши ҳамда шахснинг ўзга фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда ўз ҳуқуқларини амалга ошириши ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг одини олишдаги энг муҳим омиллардан биридир.
Айни шу мақсадда Навоий туманлараро иқтисодий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг олий юридик кучга эга асосий қонун сифатидаги аҳамияти, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 1141-сонли Қонуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган қатъий чора-тадбирлар хусусида “Навоийуран” давлат муассасасининг меҳнат жамоаси иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Таъкидлаш ўринлики, давра суҳбати қизғин баҳс-мунозара шаклида давом этиб, тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Акбар Хамидов,
Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси
Бегзод Джумаев,
Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси