Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судьялар томонидан Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида кредит шартномаси билан боғлиқ иши кўришда юзага келаётган муаамолар ва уларни бартараф этиш чоралари мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинарда Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси раҳбари ва масъул ходимлари, шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган тижорат бантларининг вакиллари иштирок этишди.

Семинарда бугунги кунда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кредит низоларига оид ишларни кўришда амалиётда юзага келаётган муаммолар, даъво аризаларни тақдим этиш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар, ишларни судда кўриш жараёнида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, кредит қарздорликларини суд орқали ундириш юзасидан киритилаётган даъволарда кредит суммаси ва фоизларни ҳисоблашда эътиборли бўлиш лозимлиги таъмикландики.  

Маълумот учун. Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман) судлари томонидан 2025 йил давомида кредит кредит шартномаси билан боғлиқ жами 3073 та фуқаролик иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 2815 та иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилиб, 2493 та иш бўйича даъволар қаноатлантирилган, 322 та иш бўйича даъволар қаноатлантиришдан рад қилинган, 20 та даъво ариза иш юритишдан тугатилган, 238 та иш бўйича даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги талаб ҳам мавжуд бўлган 323 та даъво аризалар киритилган.

2025 йил давомида Навоий вилоят фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман) судлари томонидан майда ва маиший кредит тўловларни ундириш ҳақидаги талаб билан боғлиқ жами 283,7 млрд сўмлик 30 025 та суд буйруғи бериш ҳақида ариза келиб тушган, шундан 29 823 та иш бўйича суд буйруғи берилган, 12 та иш бўйича суд буйруғи бериш рад қилинган, 190 та иш бўйича суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза қайтарилган.

 

Нурали Рахмонов,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари,

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

 

Феруз Ҳамидов,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Умид Раупов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси

By admin

Fikr bildirish