Навоий вилоятида судья ва суд ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Беллашувда вилоят судлари тизимида фаолият олиб бораётган судья ва суд ходимларидан иборат ҳар бири 6 кишидан ташкил топган жами 20 та жамоалари беллашдилар.
Иштирокчиларга иккита бўлимда қизиқарли, мантиқий, аниқ далилларга асосланган саволлар берилди.
Ҳар бир саволнинг жавоби учун бир дақиқадан вақт ажратилди.
Интеллектуал ўйин қатнашчиларининг топқирлиги шаффоф ва холис баҳолаб борилди.
Қизиқарли лаҳзаларга бой бўлган беллашувда учинчи ўринни Навоий туманлараро иқтисодий судининг «Навоий ТИС» жамоаси қўлга киритди.
Иккинчи ўринни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судидан ташкил топган «ЖИБ Навоий» қўлга киритди.
Фахрли биринчи ўринни Навоий вилоят маъмурий судининг “Туркистон” жамоаси эгаллади.
Тадбир якунида барча жамоаларнинг муносиб иштироки эътироф этилди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ф.Н.Саноқулов
Навоий вилоят маъмурий
судининг судъяси.