Афсуски, сўнгги йилларда айрим оилаларда келишмовчиликлар, низоли ҳолатлар ва ажрим ҳолатларининг кўпайиб бораётгани жиддий эътибор талаб этмоқда
Кармана туманидаги “Азамат” маҳалла фуқаролари йиғини биносида низоли ҳолатдаги оилалар иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ташкил этилди. Муҳокамада фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Дилёра Аминова ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этди.
Муҳокама давомида 2 жуфтлик яраштирилди ва 4 та оилага ярашиб кетишлари учун қўшимча муҳлат берилди.
Муҳокамалар давомида психологик маслаҳатлар берилди, ҳуқуқий тушунтиришлар ўтказилди ҳамда яраштиришга оид амалий чоралар кўрилди. Айниқса, фарзандлар тақдири, уларнинг руҳий ҳолати, тарбияси ва оилавий муҳитдаги барқарорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Дилёра Аминова,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси