Навоий вилоят судида иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари ҳамда туманлараро судларларнинг судьялари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, тижорат банклари мутахассислари, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Навоий вилояти бўлими экспертлари ва баҳоловчилар иштирокида йиғилиши ташкил этилиб, тадбир давомида баҳолаш соҳасида учраётган муаммолар, баҳолаш ҳисоботларини тузиш, экспертиза ўтказиш тартиблари бўйича тушунтиришлар берилиб, амалиётда ушбу соҳада юзага келаётган камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.

Шунингдек, тадбир давомида семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли Қарори билан тасдиқланган Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг мазмун моҳияти бўйича маълумот бериб ўтилди.

 

Н.Умаров

Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси 

By admin

Fikr bildirish