Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Д.Пардаева томонидан Навоий шаҳар “Гулистон” раиси, Навоий шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи инспектори Н.Адизов, “Гулистон” МФЙ профилактика инспектори Х.Файзуллоев ҳамда жазо муддатини ўтаётган шахслар иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш –жамият тараққиётининг асоси!”, “Гиёҳвандлик зарарли иллат”, “Ёшларга нисбатан зўравонлик ва унга қарши кураришда қонунчилик чоралари”, “Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш ва унинг оқибатлари” мавзулари доирасида “Гулистон” МФЙ биносида профилактика тадбири ташкил этилиб, тадбир қатнашчиларига жазони ижро этиш қоидаларига риоя қилмаган маҳкумларга нисбатан тайинланган жазони оғирроғи билан алмаштириш ёки бўламса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга оид қонунчилик нормалари тушунтирилиб тадбир иштирокчилари билан фикрлар алмашилди.
Дилобар Пардаева,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси