Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси Ҳ.Тухтаев ва туман судининг тергов судьяси М.Райимовлар томонидан Конимех тумани ИИБ билан ҳамкорликда Конимех туманидаги 1-сонли мактабда ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида туман судининг раиси Ҳ.Тухтаев кейинги вақтларда долзарб масалага айланган кибержиноятлар, сохталаштирилган суд ҳужжатлари, ёлғон қўнғироқлар, sms-хабарномалар ва бошқа шаклдаги суд органлари номидан амалга оширилаётган кибержиноятларни олдини олиш, таҳдидлар ва ҳимоя чоралари, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларини истеъмол қилиш, уларни сотиш ва олиш жиноятлари ҳамда оқибатлари, одам савдоси, оилавий зўровонлик, аёлларга тазйиқ, коррупция қарши курашиш ва диний жиноятлар каби мавзуларда маъруза қилди.

Шу куни сайёр суд мажлиси ўтказилди, ўтказилган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси ва 110-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди.

 

 

Хабиб Тухтаев,

                                                                                           Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси                                                             

 

Мақсуд Райимов,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish