Банклар фаолиятидан келиб чиқиб содир этилган жиноятлар юзасидан жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан чиқарилган хусусий ажримлар суд ва банк ходимлари ўртасида муҳокама қилинди. Муҳокама давомида банк ходимлари ўртасида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда, банклар фаолиятида хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Д.Пардаева томонидан банк ходимлари иштирокида суд томонидан чиқарилган хусусий ажримлар билан бир қаторда бугунги кунда долзарб масалага айланган “Коррупцияга қарши курашиш –жамият тараққиётининг асоси!”, “Гиёҳвандлик зарарли иллат”, “Ёшларга нисбатан зўравонлик ва унга қарши кураришда қонунчилик чоралари”, “Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш ва унинг оқибатлари” мавзулари доирасида давра суҳбати ташкил этилиб, банк ходимлари билан очиқ мулоқот олиб борилиб, фикрлар алмашилди.
Дилобар Пардаева,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси