Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан тумандаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят йўлига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойил шахсларга қонун олдида жавобгарликнинг муқаррар эканини англатиш, уларни тўғри йўлга қайтариш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда одам савдоси жиноятлари юзасидан йиғилиш иштирокчилари ҳамда ёшларга тушунтиришлар берилди.
Шерзод Мамиров,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси
Аслиддин Норбеков,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди тергов судьяси
Шохрух Каримов,
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси