Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Б.Алиқулов Навоий давлат университети талабалари билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда асосан Навоий шаҳар “Фаровон” маҳалласи ҳудудида жойлашган ва Навоий давлат университетида таҳсил олаётган ёшлар жалб қилиниб, мазкур маҳалла ҳудудида содир этилаётган жиноятларнинг таҳлили ва содир этилаётган жиноятларнинг ёшларга салбий таъсири билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама қилинди.

Жумладан, ушбу маҳаллада ўғрилик ва тан жароҳати етказиш билан боғлиқ содир этилган жиноятлар сони кўпайганлиги, хусусан, Навоий шаҳрида содир этилган 33 та жиноятнинг 4 таси ушбу маҳаллада содир этилганлиги аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.

Президентимизнинг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги гиёҳвандлик ва уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар саломатлигини ҳамда миллат генофондини самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш назарда тутилган.

Учрашувда, айниқса ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жиноятларнинг содир этилганлиги ташвишли ҳолат эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Зарурий профилактик чораларни янада кучайтириш бўйича таклифлар тингланди.

Учрашув сўнггида, суд раиси Б.Алиқулов талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

 

Баходир Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси

By admin

Fikr bildirish