Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан тумандаги 5-сон
болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий
тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад жиноят йўлига кириб қолган ёки
жиноят содир этишга мойил шахсларга қонун олдида жавобгарликнинг муқаррар
эканини англатиш, уларни тўғри йўлга қайтариш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва
ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Тадбир давомида судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси
Президентининг сўнгги йилларда қабул қилинган қатор муҳим ҳужжатлари
мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтириб берилди. Хусусан, 2025 йил 3
ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва
наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар”
тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз
муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат
тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни
изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар
ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик
холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги
ПФ-33-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш
ҳамда одам савдоси жиноятлари юзасидан йиғилиш иштирокчилари ҳамда ёшларга
тушунтиришлар берилди.
Мирзохид Хайитов,
Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси