Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьялари  С.Болтаев, У.Исмоилов ва Д.Пардаева томонидан профилактика инспекторлари ҳамда жазо муддатини ўтаётган шахслар иштирокида «Одам савдосининг олдини олиш», «ПҚ-1 ПҚ-2 жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш», «Ўзбекистон-2030», «Кибержиноятларнинг олдини олиш», «Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш» каби бир қатор мавзулар доирасида Навоий шаҳар 1-сонли ИИБ биносида профилактика тадбири ташкил этилиб, тадбир қатнашчиларига жазони ижро этиш қоидаларига риоя қилмаган маҳкумларга нисбатан тайинланган жазони оғирроғи билан алмаштиришга оид қонунчилик нормалари тушунтирилиб, юқоридаги мавзуларга оид жиноят ишлари юзасидан чиқарилган хусусий ажримлар мухокама қилиниб, тадбир иштирокчилари билан фикрлар алмашилди.

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси

 

Суннат Болтаев,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди тергов судьяси

 

Улуғбек Исмаилов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish