Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Навбаҳор тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 23-сонли мактаб ҳудудида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтазилди.
Тадбир давомида, маҳаллада криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар билан ишлашни ташкил этиш, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноят бўйича уни келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатларни таҳлил қилиш, айниқса оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятлар, шунингдек, гиёҳвандлик, фирибгарлик, кибержиноятлар ва ўғирлик жиноятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари тадбирда, эр участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкаларига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун Ўзбкистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг ЖК 229/1-моддасида белгиланган жазо чоралари ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.
Козим Козиев,
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси