Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралда “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони қабул қилинди, ушбу Фармоннинг 1-иловасида “Ўзбекистон — 2030” стратегияси мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, IV-йўналиш “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши 74 – 89 – мақсадларни ўз ичига олади.
85-мақсад, “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш” деб номланган бўлиб, унда судга қадар ҳал этилиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш улушини 20 фоизга етказиш, маъмурий судларда ишларнинг келиштириш чоралари орқали ҳал этилиш даражасини 50 фоизга ошириш мақсад қилинган.
86-мақсад, “Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш” деб номланган бўлиб, унда судьялар орасида хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш, фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида янги интерактив хизматлар сонини 19 тага етказиш мақсад қилинган.
Анвар Жумаев,
Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси