Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судларининг 2026-йил 1-чораги давомида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги сайёр суд мажлиси Хатирчи тумандаги “Абу Али Ибн Сино” номидаги саломатлик техникуми биносида ташкил этилди.

Сайёр суд мажлисида туман суди судьялари томонидан жиноят ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар деб топилган шахсларга нисбатан суднинг якуний қарорлари йиғилиш иштирокчилари кўз ўнгида эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини эслатиш ҳамда шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, туман судининг судьялари томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-207-сонли Фармони, 2026 йил 3 март куни “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонларининг мазмун моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушантириб ўтилди.

Бундан ташқари туман судининг судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони мазмун моҳияти юзасидан тушантиришлар бериб ўтилиб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясинининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

 

Аслиддин Норбеков,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

 

Акром Хамраев,

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

By admin

Fikr bildirish