Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида
хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга
қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий
профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда
маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик
чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин
камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш
масалалари муҳим ўринни эгаллади.
Жиноят
ишлари бўйича Томди туман суди тергов судьяси С.Кушатов
ташкилотчилигида «Шарқ» ОФЙ раиси Б.Ақбердиев, «Шарқ» ОФЙ ёшлар етакчиси С.Жолдасов, тумандаги 16-мактаб
директори У.Мадрейимовалар иштирокида ижтимоий профилактика ҳафталиги доирасида туман ҳудудидаги “Шарқ”
ОФЙ фаоллари билан учрашув ўтказилди.
Санжар Кушатов,
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди тергов судьяси