Бугун Хатирчи туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, тизимли муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида Навоий вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарларининг оммавий қабули ташкил этилди.
Мулоқотда вилоят суди, прокуратура, адлия, мажбурий ижро бюроси, ички ишлар ва солиқ бошқармалари ҳамда бошқа масъул идоралар раҳбарлари тумандаги фуқароларнинг турли соҳаларга оид мурожаат ва муаммоларини тинглади.
Ушбу қабулда асосан қуйдаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
-Фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
-Ижтимоий-иқтисодий, бандлик ва тадбиркорлик йўналишидаги муаммолар;
-Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли турмуш шароитини юксалтириш.
Очиқ ва самимий руҳда кечган қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб қиладиган ижролар шахсий назоратга олиниб, тегишли масъулларга аниқ топшириқлар юклатилди.
Турғун Қаҳҳоров,
Навоий вилоят суди раиси ўринбосари