Навоий вилоят
судида кенгайтирилган маърифат соати йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят суди
судьялари ҳамда ходимлари, туманлараро, туман ва шаҳар судлари раислари,
судьялари ҳамда ходимлари иштирок этишди.
Маърифат соати
йиғилишида шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири, давлат арбоби,
файласуф Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг
ҳаёт йўли ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2024 йил 3
апрелдаги “Суд биноларига кириш-чиқишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, коррупсияни
келтириб чиқарувчи ҳолатларнинг олдини олиш ва меҳнат самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
3-сонли Фармойиш ижроси, Суд органларида коррупциянинг олдини олиш ва унга
қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар, уларнинг натижаларини ОАВ, расмий
саҳифалар ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш бўйича Медиа-режаси ҳамда
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси У.Мингбоев томонидан юборилган “Хавфсиз
муҳит ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган амалиёт” мавзусидаги
тезиснинг мазмун моҳияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди
Навоий вилоят суди матбуот хизмати