Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлат ва жамият олдида турган муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Зеро, инсон тинч ва хотиржам яшашни истайди, тинчлик бўлган жойда эса барака ва ривожланиш бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.

Жиноят ишлари бўйича Томди  туман суди раиси А.Мирзаева, Томди тумани “Ихтисослаштирилган мактаб интернати” директори Ж.Аслоновнинг иштирокида ижтимоий профилактика ҳафталиги доирасида шаҳар ҳудудидаги “Томдибулоқ” овул фаоллари ҳамда ушбу овул ҳудудида жойлашган мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда, овул ҳудудини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, жиноятларни барвақт профилактика қилиш, ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Хусусан, “Томдибулоқ” овул ҳудудида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва жиноятчиликка имкон яратиб берган
шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда, суд раиси, туман “Ихтисослаштирилган мактаб интернати” директори томонидан овулларда ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика объектларининг муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни соғлом турмуш тарзи ва спортга тарғиб қилиш, фуқароларни жипслаштириш, маҳаллаларда соғлом муҳит яратиш ва фуқароларда маҳаллага дахлдорлик ҳиссини уйғотиш бугунги куннинг асосий талаби эканлиги таъкидланиб ўтилди.

Шунингдек, ёшлаш ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Зарурий профилактик чораларни янада кучайтириш бўйича маҳалла раиси, профилактика инспектори ҳамда фуқароларнинг таклифлари тингланди. Суҳбатлар жараёнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид тарғибот материаллари тарқатилди.

Азиза Мирзаева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси

By admin

Fikr bildirish