Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди томонидан туман “Мусиқа ва санъат” мактаби биносида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.

Мазкур йиғилишда, маҳаллалар ҳудудини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, жиноятларни барвақт профилактика қилиш, ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Хусусан, “Янгиҳаёт”, “Айрончи”, “Маликобод” ҳамда “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳудудида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва жиноятчиликка имкон яратиб берган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисидан сўнг жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси А.Авезов, Қизилтепа туман хокими Б.Бобомуродов, туман прокурори Ж.Тошев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Н.Ашуровнинг иштирокида ижтимоий профилактика ҳафталиги доирасида туман ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалла биносида, маҳалла фаоллари ҳамда маҳалла еттилиги билан маҳаллада ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика объектларининг муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни соғлом турмуш тарзи ва спортга тарғиб қилиш, фуқароларни жипслаштириш, маҳаллаларда соғлом муҳит яратиш ва фуқароларда маҳаллага дахлдорлик ҳиссини уйғотиш бугунги куннинг асосий талаби эканлиги таъкидланиб ўтилди.

Шунингдек, ёшлаш ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Зарурий профилактик чораларни янада кучайтириш бўйича маҳалла раиси, профилактика инспектори ҳамда фуқароларнинг таклифлари тингланди. Суҳбатлар жараёнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид тарғибот материаллари тарқатилди.

Адиз Авезов,

Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси

 

Козим Козиев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish