Барчамизга маълумку Давлат байроғи— давлат мустақиллигининг рамзи бўлиб, халқаро миқёсда унинг ўзлигини белгилайди. 1991 йилнинг 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди ва ёш республика янги мақом ҳамда янги давлатчилик рамзига эга бўлди. 34 йилдан сўнг мамлакатимизда ўтказилаётган тадбирлар Ўзбекистоннинг турли соҳаларда, шу жумладан, катта ва оммавий спортда эришаётган ютуқларида ишончли йўлни намойиш этган ҳолда, давлат байроғининг кўтарилиши билан бўлиб ўтмоқда.

Навоий вилоят судларининг барча судья ва суд аппарати ходимлари, суд фахрийлари ва маданият соҳасидан таклиф этилган меҳмонлар иштирокида ўтган тадбирда, ғурур ва ифтихоримиз рамзига айланган, курраи заминимизнинг турли нуқталарида мағрур ҳилпираётган муаззам байроғимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги беқиёс ўрни эътироф этилди. Янги Ўзбекистонда кечаётган улкан янгиланишлар жараёнида давлат размлари ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Тантанали тадбир муносабати билан юртимиз мадҳияси янгради.

Ушбу тадбир негизида суд фахрийлари, амалдаги судьялар ва бўлажак судьялар иштирокида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” ҳам ана шу мавзуга боғланган бўлиб, истиқлолнинг дастлабки йиллари давлат байроғимизни қабул қилиш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш йўлида қилинган саъй-ҳаракатлар, миллий тимсолимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати, ундаги ранг ва тасвирларнинг маъно-мазмуни ҳақида мулоҳазалар айтилди.

Табдир сўнгида юқори тажрибага эга, юксак намуна кўрсатган суд фахрийлари ва судьялар ёш авлод вакилларига, одил судловни амалга оширишда қатъиятли бўлиш, очиқликни таъминлаш, касбига садоқати кўрсатиш каби жиҳатларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish