Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Жорий йилнинг 24 июнь санасида жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан 36-сон Манзил колонияси томонидан 6 нафар маҳкумга нисбатан жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳамда 4 нафар маҳкумга нисбатан ўталмай қолган жазодан муддатидан олдин озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар 36-сон Манзил колониясида ўтказилган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ва маҳкумлар ўз оиласи бағрига қайтди.

 

Мирзаева Азиза Асатовна,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси

By admin

Fikr bildirish