Ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин бўлган жиноят таркиблари Жиноят кодексининг 66/1-моддасида тугал келтирилган бўлиб, унинг доираси кенгайтириб талқин этилиши мумкин эмас. Булар қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекс 105-моддасининг биринчи қисмида, 106-моддасида, 107-моддасида, 108-моддасида, 109-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида, 111-моддасида, 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 115-моддасида, 116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 117-моддасининг биринчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 122-моддасида, 123-моддасида, 125-моддасининг биринчи қисмида, 1261-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 136-моддасида, 138-моддасининг биринчи қисмида, 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1411-моддасининг биринчи қисмида, 1412-моддасининг биринчи қисмида, 143-моддасида, 148-моддасида, 149-моддасида, 167-моддасининг биринчи қисмида, 168-моддасининг биринчи қисмида, 169-моддасининг биринчи қисмида, 170-моддасининг биринчи қисмида ҳамда иккинчи қисмининг «б» ва «в» бандларида, 172-моддасида, 173-моддасининг биринчи қисмида, 180-моддасида, 181-моддасида, 1852-моддасида, 189-моддасида, 191-моддасида, 192-моддасида, 229-моддасида, 256-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 257-моддасининг биринчи қисмида, 258-моддасининг биринчи қисмида , 259-моддасининг биринчи қисмида, 260-моддасининг биринчи қисмида, 266-моддасининг биринчи қисмида, 268-моддасининг биринчи қисмида, 277-моддасининг биринчи қисмида, 298-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Жиноят қонунчилигига ушбу институтнинг киритилиши жиноий ҳуқуқий муносабатларни эркинлаштиришда самарали восита ҳисобланади. Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури сифатида шахснинг айбдорлиги масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишларини тугатиш учун асос бўлади.

 

Азиза Мирзаева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси 

By admin

Fikr bildirish