Навоий вилояти судида Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш, унда белгиланган устувор вазифалар, хусусан, суд-ҳуқуқ йўналишига доир муҳим ташаббуслар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судининг судьялари, суд аппарати ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида белгилаб берилган асосий йўналишлар, ислоҳотлар моҳияти ва муҳим ташаббуслар аҳамияти атрофлича ўрганилди. 

Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни кучайтириш, соҳада адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги тизимли ишларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

 

Анвар Шукуров,

Навоий вилоят суди судьяси

By admin

Fikr bildirish