Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан туман ИИБ биносидан навбатдаги сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлиси давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан бўлган маъмурий ишлар кўриб чиқилди ҳамда тадбир иштирокчиларнинг гувохлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда одам савдоси жиноятлари юзасидан йиғилиш иштирокчилари ҳамда ёшларга тушунтиришлар берилди.

 

Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

 

Аслиддин Норбеков,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish