Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида Хатирчи тумандаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Ушбу тарғибот тадбирини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини эслатиш ҳамда шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

 

Шунингдек, туман судининг судьялари томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-207-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 март куни “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонларининг мазмун моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушантириб ўтилди.

 

Бундан ташқари туман судининг судьялари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 21-апрелдаги “Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши ҳамда бюджет интизоми кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни мазмун моҳияти юзасидан тушантиришлар бериб ўтилди.

 

Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси

By admin

Fikr bildirish