Суд
ишларни юритишда нафақат ҳал қилув қарори қабул қилади, балки қонунийлик ва
ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, демократияни, ижтимоий адолатни, фуқаролар
ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашади.
Фуқаролик
ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан навбатдаги никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси кўриб чиқилиб, тарафларга Оила – ҳар бир жамиятнинг
асосий буғини ва жамият барқарорлигининг, инсон ҳуқуқларининг, маънавий-ахлоқий
қадриятларнинг ҳимоячиси бўлган муҳим ҳамда муқаддас маскани ҳисобланиши ҳақида
тарафларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, турмушда кечадиган
вақтинчалик келишмовчиликларни бартараф этишда никоҳдан ажрашиш ҳолати ечим
бўлмаслиги, фарзандларининг тақдирига бефарқ қарамаслиги, фарзандлар тўкис, бахтиёр
оилада камол топиб, тарбия олишлари кераклиги уқтирилди. Бунинг оқибатида
тарафларнинг суд мажлисида ярашувига эришилди ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги
гувоҳномаси топширилди.
Дилёра Аминова,
Фуқаролик ишлари бўйича
Кармана туманлараро суди судьяси