Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2 сонли Қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Навоий вилоят суди раиси томонидан жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, қабул қилинган суд ҳужжатларини тушунтириш мақсадида ҳар ойда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, “Қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда, ҳудуддаги ўқув муасассаларида сайёр суд мажлисларини жонлантириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш юзасидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш ҳамда туман судининг жорий йилнинг 1-ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси 3-банди ижроси юзасидан 2025 йил жиноятчиликни содир этилиши бўйича Хатирчи тумани бўйича қизил ҳудудга тушган маҳаллаларда жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан профилактик тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида туманнинг “Навбаҳор” ва “Парахун” маҳаллалари биносида сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.
Ўтказилган тадбирда маҳалла фаоллари, ходимлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр суд мажлисида 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши, 41 та шахсга нисбатан 38 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар мазмунан кўрилиб, суд қарорлари йиғилиш иштирокчилари кўз ўнгида эълон қилиниб. суд қарорлари мазмун-моҳияти ҳамда ушбу содир этилган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тарғибот тадбирлари давомида туман судлари судьялари томонидан бир қанча масалалар юзасидан давра суҳбатлари ўтказилиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилиб, Қарорга асосан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш долзарб вазифа эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси натижасида маҳаллаларда жиноятчиликни қарийб 1,5 бараварга камайтиришга эришилганини инобатга олган ҳолда, шунингдек, мазкур йўналишда яхлит ишлаш тизимини жорий этиш ҳамда масъул раҳбарларнинг вазифаларини белгилаш мақсадида қабул қилинганлиги маълум қилинди.
Шунингдек, туман судлар томонидан Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 16-сонли баёни билан тасдиқланган “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” мавзусидаги кампанияни ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисидаги Дастурнинг 14-бандига мувофиқ хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш, соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан, хусусан оилавий (маиший) зўравонликни олдини олиш, ушбу тоифадаги жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғриисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, туман судьялари томонидан фуқароларга коррупсия ва одам савдосига қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида сўз юритилиб, иштирокчиларга, одам савдоси учун Жиноят кодексининг 135-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланганини, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишига қараб озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги ҳамда коррупсия ва одам савдосига оид бошқа маълумотлар ҳақида фуқароларга тушунтиришлар бериб ўтди.
Бундан ташқари фуқароларга гиёҳвандлик жинояти ва уни олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилиб, гиёҳвандлик — миллионлаб инсонлар ҳаётига чанг солиб, қанчадан-қанча оилаларни пароканда этади ва шу орқали жамият ривожига жиддий тўсиқ бўлади. Шу сабабли дунё ҳамжамияти томонидан, жумладан, мамлакатимизда ҳам бу иллатга қарши кенг қамровли кураш олиб борилаётганлиги, сўнгги йилларда юртимизда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ёки бундай зарарли воситалар истеъмол қилинишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги. бугунги кунда мамлакатимиздаги бир қатор клиникаларда гиёҳвандликни аноним даволаш йўлга қўйилганлиги, сирасини айтганда, гиёҳвандлик — ижтимоий касаллик бўлиб, унинг олдини олиш учун аввало, мазкур хасталикнинг сабаб бўлувчи омилларини бартараф этиш, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни спортга жалб этиш ва, албатта, ёшларнинг маънавий дунёсини умуминсоний қадриятлар ва миллий ғурур ҳисси билан бойитиш кераклиги умуман олганда, умр инсонга берилган тенгсиз инъом эканлиги, унинг қадрига етиш, мазмунли умргузаронлик қилиш, аввало, ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Демак, гиёҳвандликнинг олдини олиш ва ушбу иллатга қарши курашишда ҳар биримиз янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз зарурлигини таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш якунида туман судининг судьялари томонидан йиғилиш иштирокчиларига гиёҳвандликка қарши курашиш, уни олдини олиш ҳамда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар учун жавобгарлик ҳамда унинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.
Шерзод Мамиров,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси
Аслиддин Норбеков,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди тергов судьяси