Зарафшон шаҳрида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, оилавий ажримларни олдини олиш, нотинч ва низоли оилалардаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш мақсадида «Оила ва хотин-қизлар масканида» фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судяси А.Насриев, ҳоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, юридик хизматлар маркази директори А.Ғойибов, давлат хизматлари маркази директори К.Ишанкулова, адлия бўлими бош маслаҳатчиси О.Зойиров, ФҲДЁ бўлими мудираси И.Мустафоева, ички ишлар бўлими хотин-қизлар бўйича катта инспектори С.Бобоқулова ҳамда шаҳар бош отинойиси Г.Икромовалар билан биргаликда маҳаллалардаги низоли ва ажрим ёқасидаги 8 та оилаларнинг яраштириш мухокамаси бўлиб ўтди.
Жараёнда оилаларнинг ўзаро келишмовчилик сабаблари ўрганилди, томонларнинг фикрлари эшитилди, айрим оилаларга оила мукаддаслиги сабабли ўйлаб кўришлари учун муддат берилди ҳамда бешта оила яраштирилди.
Анвар Насриев,
Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судьяси