“Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январда қабул қилинган маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлашга қаратилган ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон қарорлари ижроси, шунингдек ҳудудда жамоат хавфсизлигини кучайтириш, кибермаданиятни юксалтириш ҳамда пробатсиядаги фуқаролар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Томди тумани суди тергов судяси С.Кушатов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Жўраев ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, шунингдек кибержиноятлар ва уларнинг турлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқароларга шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган норасмий ва текширилмаган ахборотларга ишонмаслик бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

Санжар Кушатов,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish