Учрашув давомида оилавий низолар юзасидан 9 та оила вакилларининг ҳолати кўриб чиқилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, оилаларни сақлаб қолиш бўйича тушунтириш ва яраштириш ишлари олиб борилди. Мутасадди ташкилотлар томонидан ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик тавсиялар берилди.
Муҳокамалар якунига кўра, 2 та оила ўзаро келишувга эришиб, яраштирилди. Қолган оилалар билан манзилли ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Мазкур тадбир оилаларда ажримларнинг олдини олиш, соғлом оилавий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Умиджон Раупов,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси
Ғайрат Якубов,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси
Дилёра Аминова,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси