Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга, шу жумладан ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини оширишга, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек йўл ҳаракатининг ташкил этилишини тўлиқ рақамлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди.

Шу билан бирга айрим ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ортиб бормоқда. Жумладан, транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш туфайли ҳайдовчи ўзининг ҳаракатини англай олмаслиги натижасида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

Айрим ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига беписандлик билан қараш, транспортни бошқариш маданиятига амал қилмаслик, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик, транспорт воситасини кескин бошқариш ҳамда бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган “агрессив бошқариш” ҳолатлари кўпаймоқда.

Шу муносабат билан Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга, шу жумладан ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини оширишга, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек йўл ҳаракатининг ташкил этилишини тўлиқ рақамлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди.

Шу билан бирга айрим ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ортиб бормоқда. Жумладан, транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш туфайли ҳайдовчи ўзининг ҳаракатини англай олмаслиги натижасида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

Айрим ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига беписандлик билан қараш, транспортни бошқариш маданиятига амал қилмаслик, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик, транспорт воситасини кескин бошқариш ҳамда бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган “агрессив бошқариш” ҳолатлари кўпаймоқда.

Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган, шу жумладан, қўпол қоидабузарликлар содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан транспорт воситаларини такроран бошқарганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига янги моддалар киритилиб, жиноий жавобгарлик белгиланди.

Жумладан, Жиноят кодексининг 2271-модда, яъни “Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификатсия рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки улардан фойдаланиш, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун”; 2282-модда, яъни “Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун”; 261-модда, яъни “Мастлик ҳолатидаги шахсни транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топширганлик учун”; 2611-модда, яъни “Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун”; 2612-модда, яъни “Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун”; 2621-модда, яъни “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик киритилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси МЖтКда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси МЖтКга янги моддалар киритилиб, унга кўра МЖтКнинг 341-моддасида, яъни “Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши, 1253-моддасида, яъни “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун “; 1288-моддасида, яъни “Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун”; 1289-моддасида, яъни “Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун”; 12810-моддасида  “Йўл безорилиги” содир этганлиги учун жавобгарлик белгиланди.

Бундан ташқари, МЖтКнинг 131-моддасида, яъни “Транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқарганлик учун”; 135-моддасида, яъни “Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлик учун”; 1351-моддасида, яъни “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларини бузганлик учун”; 136-моддасида, яъни “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун”; 137-моддасида, яъни “Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолганлик учун”; 139-моддаси, яъни “Носоз транспорт воситаларини йўлга чиқариш ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузганлик учун”; 140-моддасида, яъни “Мастлик ҳолатидаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топширганлик учун”; 147-моддасисида, яъни “Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бажармаслик учун”; 140-моддасида, яъни “Мастлик ҳолатидаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топширганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Шунингдек, МЖтКнинг 194-моддаси “Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан ички ишлар органи ходимининг ёки ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақида берилган қонуний талабларини кетма-кет бир неча марта узрли сабабларсиз бажармаслик” деган қисм билан ҳамда 1952-модда, яъни “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш” деган модда билдан тўлдирилди.

Хулоса қилиб, айтганда Қонунларга киритилган ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишини таъминлашга ҳамда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

 

Шерали Хомидов,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish