Зарафшон шаҳридаги «Олтин-водий” маҳалла фуқаролари йиғини биносида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, сайёр суд мажлиси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони ҳамда 2025 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси

 

Дилобар Эргашева,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish