Томди туманидаги «Томдибулоқ” овул фуқаролари йиғини биносида жиноятчилик
ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда
ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўтказилган
сайёр суд мажлиси давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан бўлган жиноят иши тарафлар
ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
асосан иш юритувдан тугатилди ва улар жавобгарликдан озод қилинди.
Шунингдек, сайёр суд мажлиси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва
наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар”
тўғрисидаги Фармони ҳамда 2025 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча
шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони юзасидан
ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Азиза Мирзаева,
Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси