Мазкур давра суҳбати “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Навоий филиалининг меҳнат жамоаси иштирокида Навоий туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан ташкил этилиб, маързачилар ўзларининг тушунтиришлари орқали мавзуга доир масалалар хусусида сўз юритишди.

Хусусан, тадбир давомида суд-ҳуқуқ тизимига оид қонунчилик, бу борада амалга оширилган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, иқтисодий судлар фаолиятидаги ўзгаришлар тушунтириб берилди.

Бундан ташқари, суд амалиётида электр энергиясини етказиб беришга оид қонунчилик, ушбу соҳадаги муносабатларда юзага келаётган низолар, мазкур низоларни суд муҳокамаларида кўриб чиқиш жараёнида аниқланган хато-камчиликлар, уларни олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, соҳада коррупциявий ҳолатларга йўл қўймслик, ушбу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик ва жазо чоралари юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Таъкидлаш ўринлики, давра суҳбати қизғин баҳс-мунозара шаклида давом этиб, тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

Шерзод Ғофуров,

Навоий туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Акбар Хамидов,

Навоий туманлараро иқтисодий судининг судьяси

 

Бекзод Джумаев,

Навоий туманлараро иқтисодий судининг судьяси

 

Бобур Холмуродов,

Навоий туманлараро иқтисодий судининг судьяси

By admin

Fikr bildirish