ЯНГИЛИИКЛАР
Судьялар
Олий кенгашининг қарори билан 2025 йилдаги рейтинг
кўрсаткичлар бўйича энг яхши 14 нафар судьялар
«Ибратли судья» мукофоти ва 10 нафар
судьяларнинг ота-онаси ташаккурнома билан тақдирланди.
Мукофотланганлар
орасида Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати судьяси Шукуров Анвар Исламович ҳам бор.
Шунингдек,
жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси
Исоков Анвар Нормуродовичнинг
отаси Исоков Нормурод Исроилович ҳамда онаси Неъматова
Хумора Қучқоровналар
ташаккурнома билан тақдирланди.
Шу
муносабат билан ташкил этилган тадбирда мукофотлар ўз эгаларига тантанали
равишда топширилди.