2025 йил давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 1360 та (2024 йилда эса 866 та) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб тамомланган, кўриб тамомланган ишлардан 975 (503 та) таси бўйича ариза (шикоят)лар қаноатлантирилган, 237 (251) таси бўйича рад қилинган,
79 (55) таси бўйича иш юритишдан тугатилган ҳамда 69 (57) та ариза кўрмасдан қолдирилган.

Кўриб тамомланган маъмурий ишларнинг 6 таси (34 таси ёки 3,9%), яъни 0,4% сайёр суд мажлисларида кўриб тамомланган.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўриб тамомланган айрим ишларни тоифалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:

– Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 70 та кўрилган, шундан 29 таси қаноатлантирилган, 32 таси рад қилинган, 4 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 5 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

– Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 668 та кўрилган, шундан 647 таси қаноатлантирилган,
10 таси
рад қилинган, 4 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 7 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

– Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 120 та кўрилган, шундан 61 таси қаноатлантирилган, 39 таси рад қилинган,
15 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 5 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати  (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 119 та кўрилган, шундан 22 таси қаноатлантирилган, 37 таси рад қилинган, 20 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 40 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

– Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан 16 та кўрилган, шундан 10 таси қаноатлантирилган, 5 таси рад қилинган ҳамда 1 таси иш юритишдан тугатилган.

 

Суд таъсирчанлиги

фаолияти бўйича:

 

Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2025 йил давомида ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан барча инстанцияларда жами 374 (215) та хусусий ажримлар чиқарилган бўлиб, уларнинг 342 таси бўйича жавоблари олинган, қолганлари бўйича қонунда белгиланган муддатлари мавжуд.

Бундан ташқари, ишни кўриш жараёнида айрим шахсларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари сезилганлиги сабабли 32 та иш бўйича прокуратура органларига хабарнома юборилган. Юборилган хабарномалар бўйича 1 та холатда жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек 8 та холатда мансабдор шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.

 

Қонун тарғиботи билан боғлиқ

фаолияти бўйича:

 

2025 йил давомида Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонида телевидениеда 58 маротаба, радиода 48 маротаба ҳамда веб сайт орқали 67 маротаба чиқишлар қилинган, бундан ташқари газета ва журналларда 43 та мақолалар чоп этилган.

Оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар 190 та ўтказилган, 170 та маърузалар,
20 та давра суҳбатлари ўтказилган. Ўтказилган оғзаки ҳуқуқий тарғиботларнинг 40 таси корхона, ташкилотларда, 108 таси аҳоли ўртасида ҳамда 42 таси ўқув муассасаларида ўтказилган.

Вилоят суди томонидан ишларни кўриш натижалари бўйича
23 маротаба умумлаштиришлар ўтказилган.

 

Мурожаатларни қабули бўйича:

 

 Бундан ташқари Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 197 та ёзма мурожаатлар мазмун кўриб ҳал қилинган, 114 та фуқаролар сайёр қабулларда ҳамда 458 та фуқаролар бевосита суд идорасида қабул қилинган.

By admin

Fikr bildirish