Навоий вилоят судида Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил
24 ноябрдаги “Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий
неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида”ги
21-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 22-сонли ҳамда “Ўзбекистон
Республикаси Олий суди пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг айрим
қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини
йўқотган деб топиш ҳақида”ги 23-сонли қарорлари мазмун-моҳиятини давлат органлари
ва тегишли ташкилотларга етказиш бўйича семинар ўтказилди.
Ўтказилган семинарда Навоий вилоят судининг судьялари, туманлараро,
туман (шаҳар) судлари раислари ҳамда судьялари, вилоят маъмурий судининг
судьялари, прокуратура ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.
Семинар машғулотида сўзга чиққанлар Пленум қарори юзасидан
иштирокчиларга батафсил тушунтириш бериб ўтди.
Навоий вилоят суди матбуот хизмати