Учқудуқ туман судлари томонидан жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2025 йил 4 декабрда тасдиқланган “Суд ҳокимияти ва судяларга нисбатан аҳолининг ишончини ошириш ҳамда уларнинг имиджини янада мустаҳкамлаш бўйича 2025-йилнинг декабрь ойида амалга ошириладиган Чора-тадбирлар режасининг 6-банди ижроси юзасидан судялар ва суд ходимлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида тумандаги 18-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари  иштирокида Учқудуқ туман судида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман судлари судялари томонидан фуқаролар судга қандай мурожаат қилиш тартиби, судларда фуқароларнинг қабул қилиш жараёнлари, суд мажлиси жараёнлари, суд биносидаги тартиб қоидалар билан таништирилди.

Шунингдек, тадбир давомида туман судлари судялари томонидан талабаларнинг ўзлари қизиқган саволларга тегишлича жавоб бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар фуқаролик ишлари бўйича туман судининг иш фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиш мақсадида суднинг девонхонасида бўлиб, унда судга келиб тушгна ариза ва шикоятлар ҳамда уларнинг рўйхатга олиниш жараёнлари билан танишди.

 

Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

By admin

Fikr bildirish