Кармана туманидаги «Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган» мактаб биносида жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди, туман прокуратураси ҳамда туман ички ишлар билан ҳамкорликда вояга етмаганларни наркожиноятлардан асраш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга гиёҳвандликни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони ҳамда 2025 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

By admin

Fikr bildirish