Бугунги кунда турмуш қурган ёшлар орасида ҳаётни
енгил-елпи тасаввур қилиш, оила муқаддас эканини тушуниб етмаслик ҳолатлари,
афсуски, учраб турибди. «Баъзан ҳаётда «ЗАГС», яъни, Фуқаролик
ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан ўтмасдан туриб, пул эвазига яширинча
шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатлари ҳам, минг афсуски, учраб
турибди.
Фуқаро А.А (исм фамимлиялар ўзгартирилган) ўз аризасида
оилавий ажрим ёқасида турган қизи А.Т хозирги кунда турмуш ўртоғи Б.Р билан
келишмовчиликлари сабабли, уч нафар фарзанди билан алохида яшаётганлигини, Б.Р
хозирда ноқонуний равишда бошқа бир аёлга ўйланганлигини, Қизилтепа туманида
яшовчи фуқаро У.С диний маросимлар ўтқазиш қоидасини қўпол равишда бузганлигини,
қонуний нигохдан ўтганлик гувохномасини текширмасдан фуқаро Б.Р ва А.Тнинг шаърий
никохларини ўқиганлигини, бунинг учун 100.000 минг сўм пулларни олганлигини
маълум қилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида
У.Снинг диний маросимлар ўтқазиш қоидасини қўпол равишда бузганлиги, Фуқаролик
ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатни кўрмасдан никоҳ
ўқиганлиги маълум бўлди. У.С Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 201-моддаси
2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, базавий
ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима тайинланди.
Бир пайтлар ҳаётнинг ўзи рад этган кундошлик,
қўшхотинлик балоси қандай хунук оқибатларга олиб келиши барчамизни ташвишга
солиши керак. Атоқли адибимиз Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романида кундошлик
туфайли бутун бир оила бошига тушган фожиаларни жуда таъсирчан тасвирлаб
бергани наҳотки сабоқ бўлмаган бўлса?
Энг ёмони, бундай болалар руҳан мажруҳ бўлиб, турли
маънавий нуқсонлар билан вояга етади. Улар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси
деб ҳис этолмайди.
Имом-хатиблар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш
органидан берилган ҳужжатни кўрмасдан туриб, турли бойваччаларга шаръий никоҳ
ўқиб бераётганлиги мана шундай оилаларга қандай бахтсизлик, жамиятга қандай
катта муаммо олиб келаётгани билишмаса!!!!
Хонбўтаева Дилноза,
Навоий вилоят судининг судьяси
Рахимов Абдимумин,
Навоий вилоят судининг судьяси
Каримов Жаҳонгир,
Навоий вилоят судининг судьяси