Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Д.Пардаева томонидан
шаҳардаги 22-сонли умумий ўрта мактабда сайёр суд мажлиси ўтказилиб, ЖКнинг
25,168- моддаси ҳамда 28,211-моддаси билан судланувчи ҳамда ЖКнинг 266-моддаси
2-қисми ҳамЖКнинг 117-моддаси 2-қисми билан судланувчиларга нисбатан бўлган
жиноят ишлари бўйича суд муҳокамаси ўтказилиб, судланувчиларга нисбатан ҳукм
эълон қилинди.
Шунингдек, шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Очилов, мактаб директори,
профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда мактабда йиғилган фуқаролар,
мактаб ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 28 майдаги
РС 41-25 сонли раёсат карорининг 4.1 банди буйича 2024 йилда ошган ЖКнинг
211-моддаси билан боглик жиноят ишлар буйича атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, ушбу иллатнинг олдини олиш мақсадида ходимларнинг ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар ва ҳолатларга
шарт-шароитлар яратилиши мумкин бóлган хатти-ҳаракатларга йóл қóймаслик
лозимлиги бóйича ҳам айтиб óтилди.ходимларнинг касбий маҳоратини шакллантириш,
тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлаш, коррупция ҳолатига қўл қўймасликдан
иборатлиги таъкидлаб ўтилди.
Пардаева Дилобар,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси