Барча фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бузилган ҳуқуқлари юзасидан судга оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилинади.
Судларга икки хил тоифадаги мурожаатлар қилиш
мумкин:
Биринчиси, бу оддий хат тарзидаги (муайян иш
билан боғлиқ бўлмаган) мурожаатлар, яъни ариза, таклиф, шикоятлар;
Иккинчиси, муайян низо ёки иш билан боғлиқ
бўлган мурожаатлар, яъни ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар.
Биринчи тоифадаги мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда,
яъни судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки)
текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда
кўриб чиқилиши лозим. Агар ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддати узайтирилганда
бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Иккинчи тоифадаги мурожаатлар тегишлича фуқаролик
ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик протсессуал кодексида,
жиноят ишлари бўйича судларда Жиноят-протсессуал кодексида, маъмурий судларда Маъмурий
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Маъмурий судларда мурожаат қилиш:
фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки
низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги
маъмурий ишлар бўйича, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда
— ариза (шикоят) ва илтимоснома шаклида;
апеллатсия ёки кассатсия, тегишли тафтиш инстанциялари
судларига мурожаат этилганда, шунингдек ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунларда назарда
тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.
Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар
судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
Ш.Шодиев,
Навоий вилоят маъмурий судининг судя ката ёрдамчиси